23:17 / 17.12.2016
6322

Ла-Лига. «Атлетико» қийинчилик билан ғалаба қозонди

Фото: Twitter/Atleti

Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган яна бир учрашувда Мадриднинг «Атлетико» клуби ўз уйида «Лас-Пальмас»ни қабул қилиб катта қийинчиликларга учради.

Жамоа етакчиси Антуанн Гризманн бир неча турлардан буён гол ура олмай келмоқда. Бу сафар ҳам француз футболчиси бу ишни уддалай олмади. Мадридликларни қутқарувчи голга эса Сауль муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан кейин «Атлетико» ҳисобидаги очколар сони 28тага етди ва улар 5-ўринга кўтарилиб олишди. «Лас-Пальмас» эса 21 очко билан 10-поғонани банд этиб турибди.

Испания ла-Лигаси, 16-тур

Атлетико – Лас-Пальмас 1:0 (0:0)
Гол:
Сауль (59).
Атлетико: Мойя, Савич, Люка Эрнандес, Врсалько, Годин, Коке, Габи, Феррейра Карраско (Торрес, 77), Сауль, Гризманн (Парти, 90), Гамейро (Гайтан, 84).
Лас-Пальмас: Варас, Лемос, Элдер Лопеш (Кастельяно, 84), Маседо, Бигас, Виера, Гомес (Домингес, 83), Эль-Жар (Момо, 86), Меса, Ливая, Монторо.
Огоҳлантиришлар: Сауль (43), Меса (56), Феррейра Карраско (73).

Top