Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грознийдаги отишмаларда гумон қилинаётган жангарилар ҳаракати тўсиб қўйилди
Гувоҳлар Грознийда яна отишма овози эшитилгани ҳақида хабар беришди. Бу ҳақида РИА "Новости" маълум қилди.
Манбага кўра, шаҳарнинг полициячиларга ҳужум уюштирилган Старопромисловский туманида отишмалар овози эшитилган.
Маълумотларга кўра, воқеа содир бўлган жойга ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари етиб келишган.
Таъкидланишича, Грознийдаги полиция ходимларига ИШИД террорчи ташкилоти аъзолари ҳужум уюштиришган.
Полициячиларга ҳужум уюштиришда айбланувчи гумондорлар ҳаракати Старопромисловский туманидаги қабристонда тўсиб қўйилган.
"Ҳозирги пайтда ҳужумда гумон қилинаётган жангарилар ҳаракати Старопромисловский туманидаги қабристонда тўсиб қўйилган бўлиб, у ерда махсус операция ўтказилмоқда", - дейилади манбада.
Шунингдек ҳозирги пайтда икки машина — «Лада Приора» ва ВАЗ-21099 қидирилаётгани ҳақида хабар берилди.
Мавзуга оид
02:36 / 06.12.2025
Дронлар Чеченистондаги «Грозний-Сити» комплексига ҳужум қилди
09:10 / 17.05.2025
Намангандаги қабристонда ёнғин содир бўлди
14:27 / 28.12.2024
РФда AZAL борти қўнаётган вақтда Грознийга УУА ҳужум қилгани тасдиқланди
20:58 / 26.12.2024