21:57 / 19.12.2016
8388

“Барселона”нинг етакчи тўрт футболчиси навбатдаги ўйинда иштирок этмайди

Фото: Getty Images

“Барселона” футбол клубининг уч нафар ҳужумчиси Лионель Месси, Неймар ва Луис Суарес, шунингдек ҳимоячи Херард Пике Испания Кубогининг 1/16 финали доирасидаги “Эркулес”га қарши ўйинда иштирок этмайди. Каталония жамоаси бош мураббийи Луис Энрике бундай қарорга ўйинчиларга ҳордиқ бериш мақсадида келган.

“Ҳа, бизда таътилга чиқиб бўлган тўрт футболчи бор: бу Месси, Неймар, Суарес ва Пике. Қолганлар эса ушбу баҳсдан сўнг дам олишади. Мен буни биринчи маротаба қилаётганим йўқ», - дея Луис Энрикенинг сўзларини келтиради AS.

Маълумот учун, “кўк-анорранглилар”нинг “Эркулес” билан учрашуви 22 декабрь куни “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади. Жамоаларнинг биринчи баҳси 1:1 ҳисобида якунига етган. 

Top