Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иркутскда метанолдан заҳарланиб ҳалок бўлганлар сони 48 нафарга етди
Фото: ТАСС
Россиянинг Иркутск вилоятида таркибида метанол бўлган техник суюқлик истеъмол қилиниши оқибатида рўй берган оммавий заҳарланиш туфайли жабрланган 57 кишининг 48 нафари жон берди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига вилоятнинг Ленин тумани прокурори Станислав Зубовский маълум қилди.
«Бояришник» парфюмерия дамламасини истеъмол қилиш туфайли жами 57 киши жабрланган, шуларнинг 48 нафари ҳаётдан кўз юмди», дейилган маълумотда.
Яна 9 кишининг авҳоли ҳам оғирлигича қолмоқда.
Бундан аввалги хабарларда қурбонлар сони 41 нафарга етгани айтилганди.
Мавзуга оид
18:51 / 12.09.2025
Россиядан Тошкентга учган самолёт қушлар галаси билан тўқнашди
14:23 / 05.09.2025
Иркутскда қийин аҳволда қолган она ва унинг фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
15:31 / 26.08.2025
Иркутскда қийин вазиятда қолган икки нафар фуқаро ватанга қайтарилди
15:16 / 10.05.2025