08:01 / 20.12.2016
11101

ОАВ: Туркия ташқи ишлар вазири Россияга келди

Фото: РИА

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли Москвага келган. Бу ҳақда, РИА «Новости» агентлиги Туркия элчихонасидаги манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда

«Вазир аллақачон Москвага келди», — деган манба.

Туркия ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари 20 декабрь куни Москвада бўлиб ўтажак уч томонлама музокараларда иштирок этади. Унда Чавушўғлидан ташқари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ҳам қатнашади. 

Бундан аввал, Туркия вазири Анқарада Россия элчисига суиқасд қилинишини қоралаб, баёнот берган эди. 


 

Top