Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги ЙТҲда Lexus бўлакларга бўлиниб кетди
19 декабрь оқшомида Тошкент шаҳрида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Facebook ижтимоий тармоғидаги "Водители Ташкента" гуруҳи аъзоларининг ёзишича, Тараққиёт кўчасида – эски ТошМИдан Тошкент авиация заводи йўналишида ҳаракатланаётган Lexus автомобили ҳалокатга учраган.

Тармоқда ҳодиса жойида олинган фотосуратлар жойлаштирилган бўлиб, уларда зарба натижасида автомобил ағдарилиб кетгани ва йўл бўйлаб унинг парчалари сочилиб ётганини кўриш мумкин.
Машина салонида 3 йигит бўлган, мўъжиза туфайли уларнинг барчаси омон қолган.

ЙТҲ ҳайдовчининг юқори тезликда машина бошқаргани оқибатида юз бергани тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид
23:15 / 11.01.2026
12 январ куни Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади
18:27 / 10.01.2026
Тошкентда катталар учун ҳоспис очилади
13:53 / 10.01.2026
Тошкентда тунги рейд: автомашина йўловчисидан шубҳали модда топилди
12:00 / 10.01.2026