16:31 / 21.12.2016
9267

Россия олий ўқув муассасалари 4 мингдан зиёд ўзбек талабасини қабул қилди

2016 йилда ўзбекистонлик 4 мингдан зиёд абитуриент Россия Федерациясидаги олий ўқув муассасаларига (ОЎМ) ўқишга кирди.  Бу ҳақида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев маълум қилди

"Таълим соҳасида алоқалар мустаҳкамланмоқда. Россиядаги талабалари сонига кўра, Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Бугунги кунда 17 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Россиядаги олийгоҳларда таҳсил олмоқда. 2016 йилда 4 мингдан зиёд абитуриент Россиядаги олий таълим дарогоҳларига ўқишга қабул қилинди", - деди элчи йил якунлари бўйича ўтказилган матбуот конференциясида. 

Элчининг сўзларига кўра, жорий йилда Россия фан ва маданият маркази билан ҳамкорликда 100дан ортиқ турли тадбирлар ўтказилди. 

 

Top