22:43 / 22.12.2016
9388

Хитойда биринчи ҳайдовчисиз метро ишга туширилди

Фото: from web

Хитойнинг Сянган шаҳрида Наньгандао ҳайдовчисиз метро линияси очилди. Бу ҳақда «Жэньминь жибао» нашри хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, Бу Хитойда ҳайдовчи кабинаси бўлмаган ва тўлиқ автоматик бошқариш тизимига эга биринчи поезддир. Хитой мустақил равишда яратган ушбу поезд учун тўлиқ ҳуқуққа эга.  

Наньгандаонинг шарқий қисмидан 28 декабрда фойдалана бошланади. Бутун линия максимал тезлиги 80 км/соатни ташкил қилувчи 10 та поездни ўз ичига олади. Поездлар мустақил равишда ёқилади, ишлайди, носозликларни топади ва автоматик равишда тозалана олади.

Хитойда учта "ҳайдовчисиз" транспорт линияси очилган: улардан биринчиси – узунлиги 4 км бўлган, Гуанчжоунинг Чжуцзян шаҳридаги автоматик транспорт тизими, иккинчиси  Пекиндаги  аэроэкспресс, учинчиси эса Шанхай метросининг 10-линияси.

Бироқ мутахассисларнинг айтишича, бу 3 линия ҳайдовчисиз деб ҳисоблана олмайди. Чунки бир томондан уни бошқариш учун барибир ҳайдовчи керак, иккинчи томондан унда қўлланувчи технология Siemens компаниясига тегишли.

Top