08:26 / 23.12.2016
11587

Эркак жарроҳлик операцияси қилинаётган вақтда саксофонда куй ижро этди

Фото: Hospital Regional de Malaga / Wikono

Одатда, жарроҳлик операциясидан ўтаётган бемор наркоз таъсири остида бўлади ҳамда шу сабабли ҳеч нарса сезмайди ва қимирламай ухлайди. Бироқ Карлос Агилера исмли машҳур саксофончи бу тасдиқни "чиппакка чиқарди".

Карлос саксофонда мусиқани ажойиб ижро этиши билан бутун дунёга танилган. Яқинда у бош миясида операция ўтказишига тўғри келди. Операция нақд 12 соат давом этган. Шифокорлар мусиқачининг бошидан ўсимтани олиб ташлаётган бир пайтда, у ўзининг севимли мусиқа асбобида мусиқалар ижро этиб, ўзи ва жарроҳларнинг кайфиятини кўтариб турди.

Мусиқачининг айтишича, бундай импровизация унга бош чаноғи очилиб, мияси билан "нимадир қилишаётгани" фикрини "бир четга суриб туришига" имкон берган.

Шунга ўхшаш ҳодиса ёзда содир бўлганди, ўшанда словениялик тенор бош миясидан ўсимта олиб ташланаётган вақтда ариялар ижро этган. 

Бу шифокорлар ёки беморнинг хархашаси деб ўйламанг. Бу усул жарроҳларга беморнинг хатти-ҳаракатида исталган ўзгаришни аниқ назорат қилишга имкон беради. Айниқса, бу усул беморда аъло даражада чиқадиган ҳаракатларни таҳлил қилишда самаралидир. Мисол учун, мусиқачининг бенуқсон куй ижро этишини. 

Top