07:58 / 23.12.2016
7311

Қизил Хоч: Шарқий Ҳалабдан кўчириш якунланди

Фото: EPA

Суриянинг Ҳалаб шаҳри ва Идлиб вилоятининг икки қишлоғидаги ўн минглаб аҳолини эвакуация қилиш бўйича ишлар поёнига етди. Бу ҳақда, Халқаро Қизил Хоч жамияти вакили Криста Армстронг маълум қилди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

«Барча кўчишни хоҳлаган тинч аҳоли вакиллари, яраланганлар ва жанговар ҳаракатлар иштирокчилари кўчирилди», — деган Армстронг.

Бир ҳафталар муқаддам бошланган амалиёт Сурия араб Қизил Яримой жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилган. 


 

Top