09:47 / 23.12.2016
33126

ОАВ: ИШИДнинг қонхўр жангарилари турк ҳарбийларини аёвсиз қатл этди

ИШИД жангарилари икки нафар турк ҳарбийсини тириклайин ёқиб юборди, деб хабар бермоқда Turkish Minute ахборот портали.

Портал маълумотларига кўра, ҳарбийлар жангарилар томонидан 3 ҳафта олдин Суриянинг шимолидаги Ал-Боб шаҳрида қўлга олинган. Маълум қилинишича, жангарилар турк ҳарбийларининг қатл этилишини ижтимоий тармоқлардаги ўзига яқин аккаунтларда 22 декабрда жойлаштирган.  

2015 йил февралида ИШИД асирга тушган Иордания ҳарбий-ҳаво кучлари учувчиси Муаз ал-Касасбахнинг қатл этилиши видеосини тарқатганди. Қонхўр жангарилар учувчини ҳам тириклайин ёқиб юборганди.

 

Top