Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоев Ислом Каримовнинг дафн маросимига келмаганига изоҳ берди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга амалий ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг дафн маросимига кела олмагани сабабини тушунтириб берди.
«Ислом Абдуғаниевич билан деярли беш йил давомида мулоқотда бўлдик, ишладик. Тошкентда июнда бўлиб ўтган учрашувда у биз эндиликда барча масалаларни ҳал қилишимиз кераклиги ҳақида гапирди. Ўшанда Ислом Каримов Бишкекка сентябрда МДҲ саммитида иштирок этиш учун келишга ваъда берганди. Бироқ бу рўй бермади», - деди Алмазбек Атамбоев.
«Дафн куни Қирғизистонда катта халқаро тадбир (кўчманчилар Жаҳон ўйинлари) ўтказилди. Шу сабабдан мен кела олмадим. Кечикиб бўлса ҳам дуо қилдик», - таъкидлаб ўтди Қирғизистон етакчиси.
Мавзуга оид
11:35 / 06.09.2025
Каримов ва Раҳмон ўртасида совуқчилик. Бунинг сабаблари нима эди?
15:11 / 25.06.2025
“Каримов банкирларни қўрқитиш учун куч тузилмаларини чақирган эди” — Рустам Аҳмедов конвертация ёпилганидан кейинги коррупция ҳақида
17:39 / 22.03.2025
Мирзиёев биринчи президент мақбарасини зиёрат қилди
23:12 / 20.03.2025