Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Griff 300 — 225 кг'гача юк ташувчи дрон (видео)
Машҳур учувчисиз қурилмаларнинг аксарияти енгил бўлиб, ҳаддан ташқари оғир юк ташишга мўлжалланмаган. Ҳарбий дронлар бундан истисно, албатта. Бироқ Норвегиянинг Griff Aviation ишлаб чиқарувчисининг Griff 300 дрони - мутлақо бошқача. Ўз вазни 75 кг бўлишига қарамай, у 225 килограммгача юкни ҳавога кўтара олади. Бу ҳақида newatlas.com сайтида хабар берилди.

Қурилмадан баланд иншоотларга хизмат кўрсатиш, ўрмон ёнғинлари билан курашиш ва қидирув-қутқарув ишларида фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчининг ишонтиришича, дрон - камшовқин. Шу боис у миллий парклар ҳудудларида ва қўриқхоналарда учиши мумкин. Европа парвозлар хавфсизлиги агентлиги (EASA) ва Фуқаролар авиацияси федерал бошқармаси (FAA) дрон эксплуатациясига рухсат берган.

Юк дрони октокоптерлар тоифасига киради. Унинг ҳаракатланишига шахсий электромоторлари бўлган 8 пропеллер масъулдир. Ўрнатилган аккумулятор 30-45 дақиқали парвозларга етади, бу юкнинг оғирлиги ва парвоз режимига ҳам боғлиқ. Griff 300 радиотўлқинли пульт орқали бошқарилади.
Шуни таъкидлаш жоизки, Griff 300 одам ташишга мўлжалланмаган, лекин ишлаб чиқарувчи келажакда 800 килограммгача юк кўтара оладиган, йўловчилар кабинасига эга Griff 800 учувчисиз транспорт қурилмасини яратишни режалаштирмоқда. Янги дроннинг қачон намойиш этилиши ва унинг баҳосига оид маълумотлар берилмаган.


Мавзуга оид
08:03 / 13.11.2025
Норвегия Украина кредитига якка ҳолда кафил бўлишдан бош тортди
23:40 / 10.11.2025
Норвегияда Хитойнинг Yutong автобуслари хавфсизлигидан хавотир пайдо бўлди
18:47 / 01.11.2025
NEO роботи автоном эмаслиги ва одам томонидан бошқарилиши маълум бўлди
21:00 / 30.10.2025