Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Улуғбек Розукулов Покистон Бош вазири билан музокаралар ўтказди
Фото: uzdaily.uz
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Улуғбек Розукулов Покистон бош вазири Навоз Шариф билан музокаралар ўтказди, деб ёзмоқда UzDaily.uz. Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар, хусусан, энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишган.
Навоз Шарифнинг қайд этишича, Ўзбекистон делегациясининг ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш имконини беради.
Унинг таъкидлашича, Покистон Ўзбекистон билан дўстона алоқаларни юқори баҳолайди. Навоз Шарифга кўра, Покистон ҳукумати Ўзбекистон билан ўзаро фойдали муносабатларни янги босқичга чиқариш ниятида.
Унинг фикрича, Ўзбекистон ва Покистон савдо-иқтисодий соҳани янада мустаҳкамлаш ва мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш учун барча чораларни кўриши керак.
Шу билан бирга, томонлар Ўзбекистон ва Покистон ўртасида савдо, инвестиция ва маҳсулотларнинг эркин айланмасини таъминлаш мақсадида ислоҳотлар ўтказиши лозим. Покистон ҳукумати раҳбари, шунингдек, Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги техникалари соҳасида ҳамкорлик қилиш таклифини олқишлаган.
Ўз навбатида, Улуғбек Розукулов қайд этганидек, икки мамлакат савдо-иқтисодий салоҳиятини ўрганиб, улардан самарали фойдаланиш йўлида барча чоралар кўрилади.
У, шунингдек, Навоз Шарифга Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонга таклифини топширган. Таклиф қабул қилинган.
Мавзуга оид
12:34 / 25.11.2025
Покистон кучлари Афғонистондаги аҳоли уйини бомбалаши оқибатида 10 киши вафот этди
14:48 / 22.11.2025
Покистон ҳукумати Ўзбекистон билан иқтисодий келишувлар бўйича махсус вакил тайинлади
12:06 / 12.11.2025
Исломободда суд биноси ёнида портлаш: 12 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одам яраланди
15:18 / 05.11.2025