Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий суд ва Олий хўжалик суди Пленумларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди
2016 йил 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий суд ва Олий хўжалик суди судьялари, фуқаролик, жиноят ва хўжалик ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раислари, ҳуқуқшунос олимлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мажлисда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди ўртасида мустаҳкам амалий ҳамкорлик йўлга қўйилгани қайд этиб ўтилди.
Қўшма йиғилиш муҳокамасига Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қўшма қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарор лойиҳаси киритилган бўлиб, у кўриб чиқилди.
Масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Мавзуга оид
16:30 / 05.09.2025
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари ўзгарди
21:43 / 31.07.2025
Қамоқ эҳтиёт чорасини қўллашга доир илтимосларнинг 95 фоизи қаноатлантирилди – Олий суд
11:59 / 28.06.2025
Олий суд электр таъминотидаги муаммолар сабабли интерактив хизматларини вақтинча тўхтатди
23:37 / 01.05.2025