Ўзбекистон | 17:30 / 27.12.2016
35874
1 дақиқада ўқилади

Рустам Азимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Тожикистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси бугун Тожикистонга амалий ташриф билан келди.

Душанбе шаҳридаги темир йўл станциясида меҳмонларни мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Маҳмадшариф Ҳақдод ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ўзбекистон делегациясининг амалий ташрифи давомида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича учрашув ва музокаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, ҳамкорликнинг турли соҳалари бўйича бир қатор битимлар имзоланиши ҳам кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид