23:42 / 04.01.2017
12042

KIA янги Picanto фотосуратларини намойиш этди

Фото: motor.ru

Жанубий Кореянинг KIA компанияси янги авлод Picanto хэтчбекининг расмий суратларини намойиш қилди. Бунга қадар фақатгина чизилган расмлари ва рендерлари маълум эди. Унинг тақдимоти март ойида Женева автосалонида бўлиб ўтади. 

Янги автомобиль Намянг (Корея) ва Франкфурт (Германия) шаҳарларидаги дизайн-марказларида ишлаб чиқилган бўлиб, ўзининг аввалги габарит ўлчамларини сақлаб қолган. Аммо, ғилдираклар асоси кенгайтирилган. Икки ўқ ўртасидаги масофа 15 ммга узоқлашган ва 2400 ммни ташкил этган. 

Ушбу хэтчбек кузови 11 хил рангга бўялади. Бундан ташқари, интерьерни мижоз хоҳишига кўра жиҳозлаш имконияти кенгайтирилган. Шу билан бирга, катта сенсорли экранга эга янги мультимедиа тўплами ҳам кўзга ташланадиган жиҳатларидан биридир. 

Picanto ҳажми 1 литрлик 3 цилиндрли кучайтирилган двигатель билан ишлаб чиқарилади. 

Top