08:58 / 07.01.2017
11614

Ҳиллари Клинтон Нью-Йорк мэри лавозимига курашиши мумкин

АҚШдаги президентлик сайловларини ютқазган Ҳиллари Клинтон 2017 йил кузида ўз номзодини Нью-Йорк мэри лавозими учун сайловларга қўйиши мумкин. Бу ҳақда бир хабардор манбага иқтибос келтирган ҳолда New York Daily нашри маълум қилмоқда. 

Нашр манбасининг таъкидлашича, Клинтоннинг тарафдорлари уни сиёсатга қайтишга ва Нью-Йоркнинг амалдаги мэри Билл де Блазиога чақириқ ташлашга кўндиришмоқда. Клинтоннинг ўзи ҳам гап орасида бу имкониятни рад этмаган. Сайловлар 7 ноябрга белгиланган ва Клинтонда уларга тайёрланиш учун ҳали вақт сероб.

Нашрнинг таъкидлашича, Клинтон ва де Блазио ўртасидаги илиқ муносабатлар мэр Клинтонни президентлик сайловларида қўллаб-қувватлашни истамаганидан кейин кескин ёмонлашган. 

Top