12:40 / 08.01.2017
31460

Reuters’дан фототуҳфа: 2017 йилнинг илк ҳафтаси манзаралари

Янги йилнинг биринчи ҳафтаси ҳам ортда қолди. Бу вақт оралиғида дунё одамлари ҳаётида кўп воқеа-ҳодисалар бўлиб ўтди. Reuters агентлиги ана шу воқеаларнинг энг ёрқин ва таъсирлиларини фототасмага муҳрлади. Қуйида ана шу суратларни томоша қилиш мумкин.

1. Австралиянинг Сидней шаҳридаги мушакбозлик. 2016 йил, 31 декабрь.

2. Хитойнинг Фуян шаҳридаги кучли смог остида одамлар рақс тушишмоқда. 2017 йил, 2 январь.

3. Аёл ўз ити билан Ридо анҳори яқинида сайр этмоқда. Оттава, Канада. 2017 йил, 4 январь.

4. Reina тунги клуби деворлари остига ташланган гуллар. Янги йил оқшомида бу ерда номаълум киши дам олаётганларга қарата ўт очган эди. Истанбул, Туркия. 2017 йил 1 январь.

5. Истанбулдаги Reina тунги клубида содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлган Фотиҳ Чақмоқнинг ота-онаси йиғламоқда. 2017 йил, 2 январь.

6. Хитойнинг Эрхай кўлида ёшлар ўз никоҳларининг фотосессиясини ўтказишмоқда. 2016 йил 28 декабрь.

7. Беш яшар Фах Жем исмли филча жароҳатланган оёғини даволаш йўлида ҳовузда чўмилмоқда. У уч ойлик бўлганида унинг оёғи филлар учун қўйилган қопқонга тушиб қолган. 2017 йил 5 январь.

8. Фаоллардан бири қўлида “Мен сени севаман” деб ёзилган ҳаво шарини ушлаб турибди. Дамашқ, Сурия. 2016 йил, 30 декабрь.

9. Фаластинлик болалар Ғазо секторининг жанубида жойлашган Рафах паркида ўлган жониворлардан ясалган сунъий ҳайвонлар устида ўтиришибди. Бошқарувчининг сўзларига кўра, жониворлар уларга бериладиган емишнинг йўқлиги сабаб ўлишган. 2017 йил, 3 январь.

10. Ёш монахлар Тикси ибодатхонасида дам олишмоқда. 2016 йил, 26 сентябрь.

11. Эркак киши Дамашқ четида жойлашган Думадаги қабристон ёнидан велосипедда кетиб бормоқда. Сурия. 2017 йил, 3 январь.

12. Сенатор Тэмми Дакварт ўзининг Эбигейл билан Конгресснинг 115-йиғилишининг очилиш маросимида. Вашингтон, АҚШ. 2017 йил, 3 январь.

13. Ливия қирғоғида қутқариб қолинган муҳожирлардан бири. 2017 йил, 3 январь.

14. Ўрта ер денгизининг Ливия қирғоқлари яқинида Испаниянинг Proactiva Open Arms нотижорат ташкилоти аъзолари 112 кишини қутқариб қолишди. Улар орасида бир нафар ҳомиладор аёл ва 5 нафар бола бор. 2017 йил, 2 январь.

15. Мактаб ўқувчилари йога билан шуғулланишмоқда. Аҳмадобод, Ҳиндистон. 2017 йил, 5 январь.

Суратлар манбаси Reuters

Top