Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грознийда ИШИДга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди
Чеченистон пойтахти Грозний шаҳри марказида ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кўп минг кишилик норозилик намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
«“Чеченистон юраги” номли масжид майдонида ИШИДга ёлланган ёшларнинг ота-оналари томонидан ташкил этилган кўп минг кишилик норозилик намойишлари бўлиб ўтди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Шаҳар ҳокимлигининг қўшимча қилишича, Чеченистон жамоатчилиги ўз чиқишида ИШИД ва унинг етакчиси Абу Бакр Ал Бағдодийнинг қилмишларидан ғазабланишларини изҳор қилишган.
«Тўпланганлар Чеченистон ёшларини экстремистларнинг тарғиботига чув тушмасликка чақириб, қариндош ва яқинларининг насиҳатларига амал қилишга ундашган», — дея қайд этилган хабарда.
Бир неча соат давом этган намойиш якунида одамлар ИШИД тимсоллари ва Ал Бағдодий суратлари туширилган транспарантларни ёқишган.
Мавзуга оид
14:47 / 12.01.2026
Украина разведкаси: Қодировнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли Кремл унга ворис изламоқда
19:43 / 04.01.2026
Қодиров омма олдида ҳасса тутган ҳолда кўриниш берди
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
12:30 / 26.12.2025