Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда дунёдаги энг узун сузиб юрувчи йўл очилди
Хитой жануби-ғарбидаги Хуншуйхэ дарёсида дунёдаги энг узун сузиб юрувчи йўл қурилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда. У янги сайёҳлик аттракциони тасвирланган роликни тақдим этди.
Йўл узунлиги деярли 50 километрга тенг. Бу Манхэттендан (21 километр) икки маротаба кўпроқдир. Бундай йўналиш бўйича сайр қилишга деярли ўн соат вақт кетади.

У "Гиннесснинг рекордлар китоби"га дунёдаги сузиб юрувчи энг узун йўл сифатида киритилди. Объект 1 январь куни очилди ва янги йилнинг биринчи ҳафтасида унга 60 минг сайёҳ ташриф буюрган.
Ушбу иншоот дарёдаги сув ҳажми билан кўтарилади ҳамда тушади. Йўл бўйлаб 200 мингдан ортиқ турли сузиб юрувчи объектлар жойлашган. Шуниси қизиқки, туристик йўналиш қоронғи тушганда ёрқин рангларда безалади.





Мавзуга оид
12:13 / 14.01.2026
Арктика хавфсизлиги: Германия Россия ва Хитой таҳдидларига ишора қилди
23:35 / 12.01.2026
Ўлдингми? – Хитойда ёлғиз одамлар учун мўлжалланган илова оммалашди
00:48 / 11.01.2026
Хитой компанияси одамсимон роботлар сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди
15:42 / 09.01.2026