Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лос-Анжелесда «Олтин глобус» мукофотларини топшириш маросими бошланди
АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида «Олтин глобус» 74-кинотелевизион мукофотларини топшириш маросими бошланди. Бу ҳақда NBC хабар бермоқда.
Мукофотларни топшириш маросимида америкалик комик Жимми Фэллон биринчи марта бошловчилик қилмоқда – у сиёсий масалаларда ҳазиллар қилишга ваъда берган.
Актёрлар Аарон Тейлор-Жонсон («Тун қороғусида» фильмидаги роли), шунингдек Билли Боб Торнтон («Голиаф» сериалидаги роли учун) илк мукофотларга лойиқ кўрилди.
Шунингдек, “Атланта” комедия йўналишидаги энг яхши сериал деб топилган бўлса, бундай сериалдаги энг яхши аёл роли учун Трэйси Эллис Росс мукофотга лойиқ кўрилди. 2016 йилнинг энг яхши мини-сериали деб “Халқ О.Жей Симпсонга қарши” сериали тан олинди. Мини сериалдаги энг яхши аёл роли учун Сара Полсон мукофотни қўлга киритди. Виола Дэвис эса “Тўсиқлар” фильмидаги иккинчи даражали роль учун “Олтин глобус”ни қўлга киритди.
Маълумот учун, “Олтин глобус” мукофотлари 1942 йилдан бери Ҳолливудда аккредитациядан ўтган хорижий журналистлар томонидан эътироф этилган кинофильм ҳамда телевизион картиналар учун топшириб келинади.
Мавзуга оид
22:43 / 08.10.2025
Лос-Анжелесдаги даҳшатли ёнғин иши бўйича гумонланувчи қўлга олинди
12:30 / 03.09.2025
Суд Трампнинг Лос-Анжелесга қўшин киритганини ноқонуний деб топди
13:14 / 22.07.2025
Лос-Анжелесдан 700 нафар денгиз пиёда аскари олиб чиқилади
15:32 / 12.06.2025