Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони ҳаж мавсумида зиёратчилар сонини оширмоқчи
Саудия Арабистони ҳукумати жорий йилда ҳаж сафарини амалга оширувчи зиёратчилар сонини 800 мингга, яъни 2,6 млн кишигача ошириш бўйича чоралар қабул қилмоқчи. Бу ҳақда Саудия Арабистони маданият ва ахборот вазири Зайд ат-Тарифий маълум қилди.
"Икки муқаддас қадамжо асровчисининг (Саудия Арабистони қироли унвони) тутган йўлига кўра, вазирлар кенгаши қироллик ва хориждан келувчи ҳожилар сонини оширмоқчи", деб айтган ат-Тарифий.
Мамлакатнинг ҳаж ишлари бўйича вазирлиги Маккадаги Ал-Ҳаром масжидининг майдонини кенгайтириш ишлари сабабли 5 йил давом этган чекловлардан кейин жорий йилда қўшимча 800 минг кишини қабул қилмоқчи.
Ҳар бир давлат билан мавжуд келишувга кўра, Саудия Арабистони ҳар бир давлатга аҳолиси сонидан келиб чиқиб ҳожилар сонига квота беради. Бунда ҳар миллион одамга минг кишига ҳаж амалини адо этиш ҳуқуқини бериш ҳисобидан келиб чиқилади.
Мавзуга оид
21:23 / 10.03.2026
Умра сафарлари қайта йўлга қўйилмоқда
10:50 / 09.03.2026
АҚШ Давлат департаменти дипломатларга Саудияни тарк этишни буюрди
09:46 / 09.03.2026
Қатардаги ўзбекистонликлар Саудия орқали эвакуация қилинди
10:31 / 07.03.2026