Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кураш: 2016 йилнинг энг яхшилари
Кураш халқаро ассоциацияси 2016 йил якунларига кўра турли номинациялар бўйича йилнинг энг яхши курашчиларини эълон қилди.
Суҳроб Худойбердиев мазкур мусобақада кўрсатган маҳорати, чиройли усулларни қўллагани учун Кураш халқаро ассоциацияси томонидан "Йилнинг энг яхши техника соҳиби", деб эътироф этилди.
Ҳиндистоннинг Коччи шаҳрида йигирма ёшгача бўлган йигит-қизлар ўртасида кураш бўйича VIII жаҳон чемпионати ўтказилди. Нуфузли чемпионатда дунёнинг элликдан зиёд мамлакатидан беш юзга яқин спортчи 15 вазн тоифасида ғолиблик учун ўзаро беллашди. Мусобақада муваффақиятли қатнашган ўзбекистонлик полвонлар 9 олтин, 3 кумуш ва 1 бронза медални қўлга киритди.
Мазкур нуфузли мусобақа "Йилнинг энг яхши чемпионати", деб топилди.
Эронлик Мустафо Далириан “Йилнинг энг яхши эркак курашчиси”, Хитой Тайпейи вакиласи Ли Ван Тинг "Йилнинг энг яхши аёл курашчиси", Доминикан Республикасидан Алгимедез Ортиз Круз ва Жанубий Африка Республикаси вакиласи Хенриетт Моллер “Йилнинг энг яхши ҳакам”лари, Жанубий Корея терма жамоаси мураббийи Сун Жун Кьюн "Йилнинг энг яхши мураббийи", Конго Республикаси кураш ассоциацияси “Энг яхши миллий федерация”, Панамерика кураш иттифоқи “Энг яхши қитъа федерацияси", деб топилди.
Мавзуга оид
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
18:02 / 05.01.2026
Ўзбекистонда бир йилда 4 000 та стандарт бекор қилинди
20:57 / 03.01.2026
Ўзбекистон ва Покистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
12:09 / 30.12.2025