Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
PayPal асосчиси Apple даври якунлаётганини айтди
Фото: businessman.ua
PayPal тўлов хизмати асосчиларидан бири Питер Тиль Apple даври якунланди, деб ҳисобламоқда. У бундай фикрни The New York Times нашри учун савол-жавоблар сессияси доирасида билдирди.
Журналист тадбиркорга "Apple’нинг яхши кунлари тугади, деб ҳисоблаш мумкинми?" деган саволига "Ҳа, буни тасдиқлайман. Биз смартфон қандай кўриниши ва у нима қилишини биламиз. Тим Кукнинг бунда айби йўқ, бироқ бу соҳа яна бир бошқа инновациялар татбиқ қилиш мумкин бўлган соҳа эмас", деб жавоб берди.
PayPal яратувчиси нафақат Кремний водийсининг муваффақиятли тадбиркори, балки АҚШнинг бўлғуси президенти Дональд Трамп жамоаси аъзоларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:53 / 17.11.2025
Apple’га $634 миллион жарима: Masimo билан можаро яна авжида
14:54 / 04.11.2025
Apple Magic Mouse’га ҳақиқий рақобатчи пайдо бўлди
11:18 / 04.11.2025
Apple iOS 26.1 версиясини чиқарди. Нима янгиликлар бор?
18:09 / 03.11.2025