18:44 / 13.01.2017
8318

АПЛда ўтган ойнинг энг яхшилари аниқланди

АПЛда декабрь ойи бўйича энг яхши мураббий, энг яхши футболчи ҳамда энг чиройли гол муаллифи аниқланиб, уларга махсус совринлар топширилди.

«Челси» бош мураббийи Антонио Конте АПЛнинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.

Натижада 47 ёшли италиялик мутахассис премьер-лига тарихида бу совринни кетма-кет уч марта қўлга киритган биринчи мураббийга айланди.

Ойнинг энг яхшиси бўлиш учун ундан ташқари «Тоттенҳэм» бош мураббийи Почеттино, «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ҳамда «МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньо даъвогар бўлганди.

«Челси» декабрь ойида 6 кетма-кет олтита учрашувда ғалаба қозонди. Бу муддатдаги учрашувларда тўплар нисбати 13:3ни ташкил қилган.

«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрҳгимович Англия чемпионатида декабрь ойининг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланди.

Ушбу 35 ёшли футболчи декабрда 6 учрашувда майдонга тушиб, 5 гол урган ва 3та голга узатма берган.

Ойнинг энг яхшиси бўлиш учун швециялик футболчидан ташқари Адам Лаллана, Алексис Санчес, Кристиан Эриксен, Деле Алли, Диего Коста, Гари Кейҳилл ва Ибраҳимовичнинг жамоадоши Поль Погба ҳам даъвогар бўлганди.

Мухлислар «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Генрих Мхитаряннинг голини декабрь ойидаги энг чиройли гол деб топишди.

АПЛ доирасидаги 18-турнинг «Сандерленд»га қарши учрашувда (3:1) футболчи офсайддан «чаён зарбаси» усулида гол киритганди.

 

Top