17:34 / 14.01.2017
5038

БАА иқтисодиёт вазири хорижий инвестициялар қонуни ҳақида фикрларини билдирди

Фото: Russianemirates.com

Бирлашган Араб Амирликлари иқтисодиёт вазири Султон Ал Мансурий хорижий сармоялар тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси хусусида ижобий фикрларини билдирмоқда. Мазкур ҳужжат иқтисодиётнинг айрим соҳаларида юз фоизлик хориж сармояси иштирокида корхоналарни ташкил этишга имкон беради. 

БААнинг хорижий инвестициялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси, саноат соҳасида улкан сармоявий имкониятларни барпо қилиши кутилмоқда, дея вазир сўзларидан иқтибос келтиради The National.

Ал Мансурийнинг қайд этишича, янги қонун қабул қилиниши БАА “очиқ эшиклар” сиёсатининг узвий давоми бўлади ҳамда минтақавий ва халқаро компанияларнинг маҳаллий бозорга киришини енгиллаштиради. 

2016 йилнинг октябрь ойида қонун лойиҳаси БАА вазирлар маҳкамаси ва Федерал миллий мажлисда муҳокама қилиниши маълум бўлган эди. Бироқ, янги қоидалар қачон қабул қилиниши ҳанузгача номаълум. 
 

Top