19:38 / 15.01.2017
5389

Сенегал Гамбиянинг янги президентини қабул қилишга рози бўлди

Сенегал президенти Маки Саль ўз мамлакати пойтахтида Гамбия президенти этиб сайланган Адаме Барроуни унинг инаугурациясигача бўлишига рози бўлди. Бу ҳақда Agence de Presse Senegalaise ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Барроу 15 январда Дакарга етиб келган. Уни қабул қилиш илтимосини Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти раиси Эллен Жонсон-Серлиф билдирган.

2016 йил 1 декабрдаги Гамбиядаги сайловларда мамлакатни 1994 йилдан бери бошқариб келган Яйя Жамме Барроуга мағлуб бўлганди. Жамме 36,7 фоиз, Барроу 45,5 фоиз овоз тўплаган. Жамме 3 декабрда ўз мағлубиятини тан олган, бироқ бир ҳафта ўтгач сайлов комиссияси томонидан хатога йўл қўйилганини айтиб, янги овоз беришни ташкиллаштиришни талаб қилган.

Аввалроқ Жамме вазиятни тинчлик билан ҳал қилиб, ҳокимиятни Барроуга топширишга чақирилганди. Барроу 19 январда Гамбия президенти лавозимини бажаришга киришиши керак.

Top