20:25 / 16.01.2017
5613

Трамп твиттерда АҚШ президенти сифатида расмий саҳифа юритишдан бош тортди

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп твиттерда ўзининг шахсий саҳифасини (@realDonaldTrump) юритишда давом этади. У инаугурация маросимидан кейин Барак Обама томонидан қолдирилган саҳифани (@POTUS) қабул қилишдан бош тортди.

АҚШдаги президентлик сайловидаги ғалабадан кейин Дональд Трамп сайловда твиттердаги фаоллиги унга ёрдам бергани ҳақида айтиб ўтганди. У ижтимоий тармоқ ёрдамида ўзининг сиёсий рақибларига зарба бериш билан шуғулланарди. Миш-мишларга кўра, президент ўзининг шу аккаунтида қолишни маъқул кўрган.

Трампнинг ўзи аввалига аккаунтида фолловерлар сони кўплиги боис уни ўчириб юбориш ҳақида ўйлаётганини ёзганди. 

 «Демак, Facebook, Twitter ва Instagram. Ҳаммаси бўлиб 46 миллион фолловер — бу жуда кўп. Эҳтимол мен @realDonaldTrump аккаунтимни ўчирмасман ва твитлар ёзишда давом этарман. Умид қиламанки, бунга камроқ мажбур бўламан, авваллари ОАВдаги бўҳтонлардан твиттерим орқали ўзимни оқлашга мажбур бўлардим», — дея изоҳлаган у.

Қайд этилишича, инаугурация маросимидан кейин, 20 январда Оқ уй маъмуриятининг ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифалари, жумладан @POTUS ҳам янги президент ихтиёрига ўтади.

Top