Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон паспорт кучи бўйича рейтингда 70-ўринни эгаллади
Ўзбекистон Республикаси АҚШнинг Arton Capital компанияси томонидан тайёрланган Passport Index 2017 (паспортлар индекси) рейтингида 70-ўринни банд этди.
Паспорт кучи рейтинги Халқаро ҳаво транспорти агентлиги (IATA) ва бошқа манбалар маълумотлари асосида тайёрланди. Паспорт кучи деганда паспорт эгасининг дунёнинг қанча мамлакатига визасиз кира олиши назарда тутилади.
Ўзбекистон мазкур рейтингда Тожикистон, Кот-д’Ивуар ва Гвинея билан бир қаторда 70-ўринни эгаллади. Мазкур давлатларнинг фуқаролари дунёнинг 54та мамлакатига визасиз кириши мумкин.
Рейтингда Германия биринчи (157 мамлакат), Швеция ва Сингапур иккинчи ва учинчи ўринларни банд этган.
2017 йилнинг куч жиҳатдан қуйи поғонани эгаллаган паспорти эса — Афғонистон паспорти экани маълум қилинган.
Афғонистон фуқароси паспортига эга шахслар атиги 23та давлатга визасиз бора олишлари мумкинлиги учун, ҳужжатга рейтингнинг 95-поғонаси (энг қуйи поғона) ажратилган.
Мавзуга оид
12:54 / 10.12.2025
Пахта ва ғалла фермерлари учун рейтинг жорий этилади
07:52 / 09.12.2025
Toyota етакчи, BYD шиддат билан яқинлашмоқда: дунё автобозори рейтинги
20:56 / 06.12.2025
Ўзбекистоннинг 38та олий таълим муассасаси халқаро рейтингда ТОП-1000 таликка кирди
15:02 / 28.11.2025