Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилда фаластинлик сиёсий фаол озод қилинди
"1948 йил Фаластин ислом ҳаракати" етакчиси шайх Раёд Салоҳ Исроил турмасида 9 ой қамоқда ушлаб турилгандан кейин озодликка чиқарилди. Бу ҳақда "Анадолу" ахборот агентлигига унинг адвокати Салоҳ Холид Забарик маълум қилди.
Адвокатнинг айтишича, Салоҳнинг ҳозирда қаердалиги ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. "Биз Салоҳни Римон турмаси дарвозалари олдида кутмоқдамиз. Бироқ, аввалроқ, у бошқа турмага ўтказилган бўлиши мумкин ва озодликка ўша ердан чиқади. Биз Исроил ҳукуматидан бу ҳақда маълумот олишга ҳаракат қилмоқдамиз", деб айтган адвокат.
Салоҳ "зўравонликка ундаш" айби билан 11 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилиниб, бир кишилик камерада сақланган.
Салоҳга айблов қўйилиши у 2007 йилда Исроил ҳукуматини Қудусдаги Ал-Ақсо масжидига олиб борувчи йўлни бузгани учун танқид қилгани билан боғлиқ бўлган.
Мавзуга оид
13:42
Исроил «Евровидение-2026»да қатнашади, қатор давлатлар танловни бойкот қилади
15:51 / 02.12.2025
Нетаняҳу қандай айбловлар учун афв сўрамоқда ва бунинг имкони борми?
13:59 / 02.12.2025
“Нетаняҳу учун қулай сиёсий фон яратиляпти” — Фарҳод Каримов
18:14 / 30.11.2025