Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Германия элчиси билан учрашув ўтказилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Найтхарт Хёфер-Виссинг билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
“Ўзбекистон – Германия” парламентлараро гуруҳи раҳбари Рустам Комилов мамлакатларимиз ўртасидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.
– Ўзбекистон Германиянинг энг муҳим стратегик ҳамкорларидан бири, – деди Найтхарт Хёфер-Виссинг. – Мамлакатингиз Марказий Осиёда осойишталик ва фаровонлик мустаҳкамланишига салмоқли ҳисса қўшмоқда. Ўзбекистонда қонун ижодкорлиги жараёнини янада ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар алоҳида эътиборга молик. Амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқингиз фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади. Биз турли йўналишлардаги ҳамкорлигимизни ривожлантириш ниятидамиз.
Учрашувда меҳмонларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, қўмиталар, фракциялар ва депутатлик гуруҳларининг фаолияти тўғрисида маълумот берилди.
Мавзуга оид
12:18 / 11.03.2026
Вадефул: Эрондаги хаос ҳеч кимнинг манфаатига хизмат қилмаслиги керак
10:10 / 11.03.2026
Германияда ёнилғи нархлари 2022 йилдан бери энг юқори даражага етди
12:53 / 10.03.2026
Эрон Иорданиядаги бундесвер дала лагерига яна ҳужум қилди
12:21 / 10.03.2026