Ўзбекистон | 14:38 / 19.01.2017
14566
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди

Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимининг виртуал қабулхонаси иш бошлади.

Эндиликда сиз ҳал этилмаган масалалар, муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифларни "1071" қисқа рақамига қўнғироқ қилган ҳолда юборишингиз мумкин. Қўнғироқ республика бўйича бепул бўлиб, унда фақатгина стационар телефонга қўнғироқ қилиш нархи бўйича ҳақ олинади.

Мурожаатингизни sergelihokim.uz сайти орқали тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар Сергели туман ҳокимига юборишингиз мумкин.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид