Жаҳон | 18:25 / 20.01.2017
8289
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда жангариларнинг ҳужуми оқибатида 20га яқин полициячи ҳалок бўлди

фото: AFP

Афғонистон жанубида жойлашган Қандаҳор вилоятида “Толибон” радикал ҳаракатининг бир неча назорат-ўтказиш пунктларига ҳужум қилиши оқибатида 16 полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги маҳаллий ҳукуматдаги манбага асосан хабар берди.

“Толибон” жангарилар гуруҳи Миванд туманидаги бир неча назорат-ўтказиш пунктларига маҳаллий вақт билан 3.00 да ҳужум қилди. Шундан сўнг отишма бошланди, унинг оқибатида 16 нафар полиция ходими, жумладан бир неча пунктлар бошлиғи ҳалок бўлди”, - деб хабар берган агентликка манба.

Унинг маълумотларига кўра, ҳодиса туфайли “Толибон”нинг тахминан 20 нафар жангариси йўқ қилинган, бир нечтаси жароҳат олган.

Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумотлар йўқ.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид