Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
IBM тушуми 19-чоракдан бери камаймоқда
Фото: Getty Images
IBM компаниясининг 2016 молиявий йилнинг 4-чорагидаги тушуми 2015 йилдаги шу даврдагига нисбатан 1 фоизга камайди ва 21,8 млрд долларни ташкил қилди. Шу тариқа компаниянинг тушуми 19 чоракдан бери пасаймоқда. Шу билан бирга компаниянинг соф даромади 1 фоизга ошиб, 4,5 млрд долларни ташкил қилди. Бир акцияга даромад 5,01 долларни ташкил қилган. 2017 йилда компания бир акцияга 13,8 доллар фойда кўришни режалаштирмоқда.
Компаниянинг 2016 йилда "булутли" бизнесдан олган тушуми 35 фоизга ошиб, 13,7 млрд долларни ташкил қилган.
Компания ҳисоботи ортида унинг акциялари 2,5 фоизга тушиб, бир донаси нархи 162,8 долларни ташкил қилди.
IBM 2016 молиявий йилдаги соф даромади 11 фоизга, яъни 11,9 млрд долларгача камайди. Компаниянинг йиллик тушуми 2 фоизга, яъни 79,9 млрд долларгача камайган.
Таъкидлаш жоизки, компания 2016 йилда олинган патентлар миқдори бўйича янги рекорд ўрнатди. У АҚШда 8088 та патентни рўйхатдан ўтказган.
Компания ихтироларидан аксарияти сунъий онг, когнитив ҳисоблашлар, булутли технологиялар, киберхавфсизликка тегишли бўлган.
Мавзуга оид
07:54 / 12.11.2025
AI инқилоби: IBM бэк-офисида 8 минг иш ўрни хавф остида
18:00 / 10.10.2024
IBM Green Light ITS’ни Марказий Осиёдаги энг яхши ҳамкор сифатида тан олди
21:26 / 26.08.2024
IBM компанияси Хитойдаги минглаб ходимларини ишдан бўшатади
08:35 / 03.05.2023