Жаҳон | 18:53 / 20.01.2017
9794
2 дақиқада ўқилади

Морган Фриман Turkish Airlines компаниясининг янги "юзи"га айланди

Фото: Getty Images

Дунёга машҳур Ҳолливуд актёри Морган Фриман Turkish Airlines компанияси брендининг (THY) янги "юзи"га айланди. Бу ҳақида Туркиянинг Daily Sabah нашри хабар берди

Turkish Airlines пайшанба куни Морган Фриман бренднинг АҚШдаги янги "юзи" бўлиши ҳақида эълон қилди. 

Фриман иштирокидаги тижорат ролиги 5 февраль куни Super Bowl финали вақтида эфирга узатилади. Реклама ролиги съёмкалари бугун Лос-Анжелесда бошланди. 

Ўтган йили THY 800 миллион киши томонидан томоша қилинган, бу йил эса уларнинг сони ошиши кутилмоқда. 

Super Bowl ТВда чемпионлар лигаси билан бир қаторда намойиш этиладиган энг машҳур спорт ҳодисаси ҳисобланади. 

Ўтган йили THY Суперкубокда тақдим этилган биринчи турк бренди бўлди. Бренд Warner Bros билан битим имзоланганидан кейин унинг Бэтмен Суперменга қарши номли кампанияси йўлга қўйилган. 

Бутун дунё бўйлаб 293 пунктга парвозларни амалга оширувчи (улардан тўққизтаси АҚШда) Turkish Airlines бир неча маротаба Европанинг энг яхши авиакомпанияси сифатида эътироф этилган. 

Актёрлик билан бирга учувчилик касбини ҳам эгаллаган 79 ёшли Морган Фриман 2015 йилда Туркияга National Geographic учун "Парвардигор ҳақида қисса" деб номланган ҳужжатли фильм съёмкалари доирасида ташриф буюрган.

Морган Фриман ўзининг "Шоушенкдан қочиш" ва "Мисс Дэйзининг ҳайдовчиси" фильмларидаги иштироки билан мухлислар қалбидан жой олган, у 2014 йилда "Миллион долларлик қизча" фильмидаги иштироки учун "Иккинчи пландаги энг яхши актёр" сифатида эътироф этилиб, "Оскар" мукофотини қўлга киритган. 

Мавзуга оид