Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Си Цзиньпиннинг яқин сафдоши Пекиннинг янги ҳокими бўлди
Хитой халқ республикаси пойтахти Пекин шаҳрига янги ҳоким сайланди, деб ёзмоқда ишбилармонлар нашри Caixin.
Хабарларга кўра, бунгача шаҳар ҳокими в.б. келган Цай Ци Пекин ҳокими бўлган. Цай Цини ҳокимликка сайлаш қарори Пекин халқ вакиллари мажлисида қабул қилинган. Бундан аввал, Цай Ци Марказий давлат хавфсизлик қўмитаси раҳбарининг ўринбосари бўлган.
У 2016 йил октябрь ойи охиридан буён Пекин ҳокими вазифасини бажариб келаётган эди. Ўшанда, Пекин халқ вакиллари йиғини Ван Аньшуннинг истеъфосини қабул қилган эди. Авалроқ, South China Morning Post нашри Цай Цини ХХР раиси Си Цзиньпиннинг "яқин сафдоши" деб ёзган эди.
Мавзуга оид
13:52 / 15.01.2026
Хитойнинг Россия билан савдо ҳажми 5 йилда илк бор қисқарди
12:13 / 14.01.2026
Арктика хавфсизлиги: Германия Россия ва Хитой таҳдидларига ишора қилди
23:35 / 12.01.2026
Ўлдингми? – Хитойда ёлғиз одамлар учун мўлжалланган илова оммалашди
00:48 / 11.01.2026