Жаҳон | 09:48 / 23.01.2017
19085
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ сенаторлари Трамп ва Путин ўртасидаги келишувга йўл қўймоқчимаслар

Фото: Getty Images

АҚШлик бир гуруҳ сенаторлар Дональд Трамп томонидан Россияга қарши санкцияларнинг бекор қилинишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқдалар, деб хабар бермоқда Politico нашри.

Бу ҳақда сенаторлар Чак Шумер ва Жон Маккейн маълум қилдилар. 

Трамп Россия президенти Владимир Путин билан келиша олиши мумкинлигини айтганди. Унинг айтишича, у ядровий қуролларни қисқартириш келишуви ўрнига Россиядан санкцияларни олиши мумкин.

Маккейн ва Шумер ўз навбатида бунга қарши чиқмоқдалар ва бу келишувга халақит қиладиган қонун лойиҳасини тақдим қилмоқчилар. Таъкидланишича, қонун лойиҳасини сенаторлар Бен Кардин ва Линдси Грэм ҳам қўллаб-қувватлаганлар. 

"Агар биз санкцияларни бекор қилсак, Россия бизнинг сайловларга аралашишни ва ёмон ишлар қилишни давом эттиради. Бу жуда ёмон бўларди. Шунинг учун бу қонун қўллаб-қувватланади, деб умид қиламан", деб айтган Шумер.

Мавзуга оид