19:05 / 25.01.2017
10187

Халқаро журналистика факультетининг расмий сайти очилди

Фото: TechSteak

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультети ўз сайтини ишга туширди.

www.ijf.uz манзилида фаолият кўрсатувчи сайт факультет ҳаёти билан боғлиқ барча жабҳаларни қамраб олади. Унда факультет талабалари ва профессор-ўқитувчиларининг ижод намуналарини бериб бориш режалаштирилган.

Талабаларга сайт ёрдамида факультет декани билан онлайн мулоқот қилиш имконияти яратиб берилади. Шунингдек, электрон кутубхона, битирув-малакавий ишлари, дарс жадвали, анонслар ва шунга ўхшаш талабалар учун зарур бўлган масалаларнинг барчаси www.ijf.uz сайтида кўриниш беради.

Электрон платформада махсус медиатека очиш режалаштирилган бўлиб, унга бўлажак журналистлар томонидан тайёрланган видеокўрсатувлар, лавҳалар, фоторепортажлар ва аудиокутубхона жойлаштирилади.

Маълумот учун, 2017 йилнинг 26 февраль куни Халқаро журналистика факультети ташкил топганига 18 йил тўлади. Шу муносабат билан факультет раҳбарияти совринли танлов ва махсус тадбирлар ўтказишни режалаштирган.

Top