Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА 2020 йилда Марсга "Умид" зондини учиришни режалаштирмоқда
Фото: RIA
2020 йилда Бирлашган Араб Амирликларининг "Умид" номли зонди қўшни сайёра – Марсга учирилади. Бу ҳақда дастурнинг лойиҳа-менежери Омран Шариф Дубайда бўлиб ўтган Project Space Forum анжуманида маълум қилди.
Зонднинг "қизил сайёра"га парвози 7 ой муддат давом этиши керак. Режага кўра, қурилма Марс орбитасига 2021 йилда етиб боради.
БАА федерал фазовий агентлиги 2014 йилда ташкил этилган эди. Ўшанда мамлакат ҳукумати, араб давлатлари орасида биринчи бўлиб Марсга космик зондни юбориш режасини билдирганди.
Дастур мақсади Марс иқлими ва атмосфераси ҳақидаги билимни кенгайтиришдан иборат. Тўпланган ва Ерга юбориладиган маълумотлар ҳажми 1 терабайтни ташкил этади. Лойиҳада 70 нафар маҳаллий олим ва муҳандислар фаолият юритади. 2020 йилга келиб уларнинг сони 150 нафарга етади.
Мавзуга оид
15:09 / 20.01.2026
БАА президенти Ўзбекистон элчисини “Мустақиллик” ордени билан тақдирлади
17:56 / 06.01.2026
Ҳусийлар, Саудия ва БАА учбурчаги: Яманда нималар бўляпти?
18:01 / 30.12.2025
Саудия Яманга зарба берди. Нишон – айирмачи гуруҳларни қўллаш учун БААдан юборилган қуроллар бўлган
14:04 / 13.12.2025