Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливанда Исроил разведкаси жосуслари ҳибсга олинди
Фото: RIA
Ливан умумий хавфсизлик хизмати ходимлари мамлакат ҳудудида Исроилнинг “Моссад” разведкаси учун маълумот йиғиш билан шуғулланган жосусларни қўлга олди. Бу ҳақда хавфсизлик хизмати томонидан ОАВ учун тарқатилган баёнотда айтилади.
“Исроил фойдасига жосуслик қилишни тўхтатиш бўйича, шунингдек Ливан ҳудудида душманга тегишли бўлган гуруҳларни фош қилиш ишлари доирасида... Ливаннинг икки нафар фуқароси, қочқинлик мақомига эга фаластинлик ва икки нафар Непал фуқароси ҳибсга олинди", - дейилган баёнотда.
Ҳужжатда таъкидланишича, айбланувчилар сўроқ пайтида йиғилган маълумотни Исроилнинг Туркия, Иордания, Буюк Британия ва Непалдаги элчихоналари билан телефон орқали боғланиб, етказишганини тан олганлар.
Шунингдек, Непалдан бўлган агентлар Ливанда истиқомат қилувчи непалликларни Исроил фойдасига маълумот йиғишга жалб этишгани ҳам маълум бўлди.
"Агентлик тармоғининг бошқа аъзоларини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор тадбирлар давом этмоқда", - дейилади ҳужжатда.
Мавзуга оид
21:02 / 26.01.2026
Исроил Ғазода гаровдаги сўнгги одамнинг жасадини топди ва қайтарди
13:29 / 22.01.2026
Исроил яна Ғазога зарба берди: 11 нафар фаластинлик ўлдирилди
22:38 / 20.01.2026
Исроил БМТ Фаластин қочқинларига ёрдам агентлиги қароргоҳини бузиб ташлади
13:11 / 19.01.2026