Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев навбатдаги сафарини Хоразм вилоятига амалга оширди
Фото: uza.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 27 январь куни Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА агентлиги хабар бермоқда.
Мамлакатимизнинг изчил тараққиёти Хоразм вилоятида ҳам улкан ўзгаришларга замин яратди. Шаҳару туманларда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, истиқболли инвестициявий лойиҳалар амалга оширилди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 22 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган 2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури доирасида 308 миллион доллардан ортиқ инвестиция ҳисобидан 432 саноат корхонаси ташкил этилди.
Шавкат Мирзиёев 2016 йил 11 ноябрь куни Шовот туманида бўлиб ўтган сайловолди учрашувида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қатори Хоразм вилояти иқтисодиётини ҳам модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, тиббиёт, туризм, санъат ва бошқа соҳаларни янада ривожлантиришга оид аниқ режаларни баён этган эди.
Давлатимиз раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифи ана шу режалар қандай амалга оширилаётгани билан танишиш, ҳудуд тараққиётини янги босқичга кўтариш масалаларига бағишланди.
Мавзуга оид
21:48 / 03.03.2026
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятидаги ислоҳотлар натижадорлиги юзасидан йиғилиш ўтказди
15:21 / 02.03.2026
Қорақалпоғистон ва Хоразмда табиий газ учун иситиш мавсуми базавий меъёри 15 мартгача узайтирилди
19:00 / 17.02.2026
Хоразмда янги таълим маркази: Осиё халқаро университети талабаларга қандай имкониятлар тақдим этади?
09:42 / 29.01.2026