Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониялик сузувчи брасс усулида сузишда жаҳон рекорди ўрнатди
Фото: Reuters
Япониялик сузувчи Иппэй Ватанабэ 200 метр масофага брасс усулида сузишда Токиодаги мусобақада 50 метрлик сув ҳавзасида жаҳон рекордини янгилади. Бу ҳақда 29 январда "Р-Спорт" нашри хабар бермоқда.
19 ёшли Ватанабэ белгиланган масофани 2 дақиқа 6,67 сонияда сузиб ўтиб, бу масофани 2 дақиқа 7 сониядан тезроқ сузиб ўтган биринчи спортчи бўлди. Рио-де-Жанейродаги Олимпиадада япониялик ушбу масофани ярим финалда 2:07,22 дақиқада сузиб ўтиб, Олимпиада рекордини ўрнатганди. Бироқ финалда 6-ўринни эгаллаган.
Аввалги рекорд (2.07,01) ҳам япониялик спортчи Акихиро Ямагучига тегишли бўлган ва 2012 йил сентябрда ўрнатилган.
2014 йилда Ватанабэ Хитойдаги ўсмирлар Олимпиада ўйинларида олтин медаль қўлга киритганди.
Мавзуга оид
21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди
13:04 / 04.03.2025
Японияда дунёдаги энг кичик боғ мавжуд: унинг майдони ярим метрдан кам
10:54 / 09.12.2024
Токиода туғилиш даражасини ошириш ва ишлайдиган оналарни қўллаб-қувватлаш учун 4 кунлик иш ҳафтаси жорий этилади
10:41 / 21.06.2024