Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия қирғоқлари яқинида бортида 31 киши бўлган кема йўқолиб қолди
Малайзия қирғоқлари яқинида бортида 31 киши, жумладан 20 нафар хитойлик сайёҳ бўлган кема йўқолиб қолди. Бу ҳақда Хитой бош консуллигида маълум қилинди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.
Кема Кота-Кинабалу шаҳридан Шабах штатидаги оролга кетаётган бўлган. Кема билан алоқа 28 январда йўқолиб қолган. Айни вақтда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда ва унда кема ҳамда вертолётлар иштирок этмоқда. Қидирув ҳудуди 400 денгиз квадрат милини қамраб олган.
Кема йўқолиши сабаблари номаълум, бироқ маълум қилинишича, 28 январда кема йўқолган ҳудудда кучли тўлқинлар кузатилган.
Мавзуга оид
19:34 / 11.01.2026
Туроператорларга Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган ҳар бир сайёҳ учун субсидия берилади
14:45 / 01.01.2026
Финляндия полицияси Болтиқ денгизида Россиядан келаётган кемани қўлга олди
14:29 / 27.12.2025
Малайзия собиқ бош вазири 15 йилга қамалди
08:48 / 23.12.2025