Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алексис Санчес Испания жамоасидан таклиф олди
«Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчес Мадриднинг «Атлетико» клубидан таклиф олди. The Sun хабарига кўра, мадридликлар ушбу футболчини ёзда «МЮ»га ўтиб кетиши кутилаётган Антуан Гризманн ўрнига олиб келмоқчи.
28 ёшли чилилик футболчи «Арсенал» билан 2018 йилнинг ёзига қадар тузилган шартномасини узайтирмаяпти ва Мадрид клуби томонидан берилган фойдали таклиф ҳақида ўйламоқда.
Айни пайтда Лондон клуби унга ҳафтасига 190 минг евро маош таклиф қилмоқда, «Атлетико»нинг таклифи миқдори эса 257 минг евро.
Хабарда футболчининг ўзи Мадридга кўчиб ўтиб, Диего Симеоне қўл остида тўп суришга қарши эмаслиги қўшимча қилинган.
Мавзуга оид
08:49 / 28.09.2025
«Реал» дербида 5 та гол ўтказиб ютқазди
13:23 / 27.09.2025
Мадридда дерби, «Арсенал» ва «Ливерпул»да қийин сафар. Ҳафта ўйинлари анонси
10:34 / 18.09.2025
Ливерпулда яна драма, «Бавария» «Челси»дан қасос олди. Кун ўйинлари
12:00 / 16.06.2025