02:40 / 30.01.2017
4059

Бундеслига. «Боруссия» ғалабани қўлдан чиқарди

Германия чемпионатининг 18-турига якун ясалди. Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Майнц» меҳмони бўлди.

Дортмундликлар бош мураббийи Томас Тухелнинг собиқ жамоаси «Майнц» фаворитга қарши муносиб ўйин кўрсатди. Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Марко Ройс меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Бироқ 83-дақиқада эса Данни Латца тўп киритиб, жамоасига бир очкони тақдим этди. Натижада «Боруссия» 31 очко билан 4-ўринда қолди. «Майнц» эса 22 очко билан 10-поғонада жойлашган.

Турнинг яна бир учрашувида «Фрайбург» яна чемпионлар лигаси ўринлари учун курашаётган пойтахт жамоаси «Ҳерта»ни қабул қилиб, ғалаба қозонди. Мағлубиятдан кейин «Ҳерта» 30 очко билан 6-ўринда қолди. «Фрайбург» эса очколари сонини 26тага етказиб олди ва жамоа 9-поғонани эгаллаб турибди.

Германия бундеслигаси, 18-тур

Майнц – Боруссия Д 1:1 (0:1)
Голлар:
 Латца (83) – Ройс (3).
Майнц: Лессль, Донати, Белль, Бунгерт, Бросински, Гбамен (Рамальо, 62), Латца, Озтуналы, Фрай (Зайдель, 69), Самперио, Муто (Де Бласис, 74).
Боруссия Д: Бюрки, Пишчек, Папастатопулос, Гинтер, Шмельцер, Кастро (Пулишич, 86), Вайгль, Геррейру (Гетце, 66), Шюррле, Обамеянг (Дембеле, 72), Ройс.

Фрайбург – Ҳерта 2:1 (1:0)
Голлар: 
Хаберер (39), Петерсен (87) – Шибер (88).
Фрайбург: Шволов, Кюблер (Игньовски, 83), Торрехон, Сеюнджю, Гюнтер, Филипп, Хефлер, Франтц, Грифо, Хаберер (Булут, 80), Нидерлехнер (Петерсен, 74).
Ҳерта: Ярстейн, Пекарик, Штарк, Брукс, Платтенхардт, Лустенбергер, Шелбред (Шибер, 83), Штокер (Эссвайн, 66), Дарида, Калу (Харагути, 66), Ибишевич.

Top