08:56 / 30.01.2017
3562

«Марсель» Димитри Пайетни ўз таркибига қўшиб олгани ҳақида расман маълум қилди

«Вест Хэм Юнайтед» футбол клуби ярим ҳимоячиси Димитри Пайет расман «Марсель» жамоаси ўйинчисига айланди. 29 ёшли футболчи Франция клуби билан 4,5 йиллик шартномага имзо чекди, деб хабар қилинган «Марсель» расмий сайтида.

Аввалроқ, «Марсель» Пайет трансфери учун 29 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқаганди.

Эслатиб ўтамиз, Димитри «Марсель» сафида 2013-2015 йилларда ҳам тўп сурган.

Пайет Англия чемпионатининг жорий мавсумида 18 учрашув ўтказиб, иккита тўп киритди ва олтита голли узатмани амалга оширди.

Top