09:25 / 31.01.2017
4572

Квебекдаги масжидга ҳужум қилган жиноятчига 11 банд бўйича айблов эълон қилинди

Канаданинг Квебек вилояти полицияси Квебек-Ситидаги масжидга ҳужум қилган жиноятчи шахсини тасдиқлади. 

Таъкидланишича, теракт ижрочиси 27 ёшли канадалик Александр Биссоннетт бўлиб чиққан. Полиция унга 6 та қотиллик ва 5 та қотилликка уриниш бўйича айблов эълон қилди. 

29 январда хуфтон намози вақтида масжидга уюштирилган ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 18 киши яраланди. Охирги маълумотларга кўра, 5 нафар жабрланган шифохонада қолмоқда, улардан икки нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.

Top