Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple смартфонлар савдоси бўйича биринчи ўринга чиқиб олди
Strategy Analytics ҳисоб-китобларига кўра, 2016 йил 4-чорагида Apple смартфонлар савдоси бўйича 1-ўринни эгаллади, унга бозорнинг 17,8 фоизи тегишли бўлган. Samsung’нинг ҳиссасига бозорнинг 17,7 фоизи тўғри келган. Умуман олганда, охирги 3 ой ичида смартфонлар савдоси 9 фоизга ошиб, 438,7 млн қурилмани ташкил қилган.
2016 йил давомида умумий ҳисобда 1,488 млрд дона смартфон сотилган ва йил якунларига кўра, Samsung бозордаги етакчиликни сақлаб қолган, унинг улуши 20,8 фоизни, Apple’ники 14,5 фоизни ташкил қилган.
2016 йил 4-чорагига кўра смартфонлар бозори етакчилари
1. Apple (АҚШ) — 78,3 млн дона
2. Samsung (Жанубий Корея) — 77,5 млн дона
3. Huawei (Хитой) — 44,9 млн дона
4. OPPO (Хитой) — 29,5 млн дона
5. Vivo (Хитой) — 25,6 млн дона
Мавзуга оид
21:49 / 12.01.2026
Apple 2025 йилда смартфонлар бозорида жаҳон етакчисига айланди
15:00 / 06.01.2026
Samsung CES 2026 кўргазмасида: келажак уйи, AI-технологиялар ва совринли ўйин
22:41 / 18.12.2025
Apple 2026 йилда iPhone Pro дизайнини тубдан ўзгартиради
14:03 / 17.12.2025