Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сан-Франциско шаҳри Трамп фармони юзасидан судга ариза берди
Фото: Reuters
АҚШнинг Калифорния штати Сан-Франциско шаҳри прокурори Деннис Эррера мамлакат президенти Дональд Трамп фармонига норозилигини билдириб судга мурожаат қилди. Трамп ноқонуний муҳожирларни ҳукуматга топширишдан бош тортаётган бошпана-шаҳарларга федерал бюджетдан молиявий ёрдам беришни чеклашни назарда тутувчи фармонга имзо чеккан эди. Бу ҳақда BBC хабар қилмоқда.
АҚШ федерал иммиграция хизматларининг фаолиятига чеклов жорий қилган шаҳарлар «бошпана-шаҳар» деб аталади.
Прокурор аризасида айтилишича, давлат раҳбарининг янги фармони АҚШ конституциясига киритилган 10-тузатишга зиддир. Унга кўра, федерал ҳукуматга тегишли бўлмаган ваколатлар штатлар ва мамлакат фуқаролари зиммасида қолади.
Бундан ташқари, Дональд Трамп маҳаллий ҳукуматни бошпана-шаҳар сиёсати ва қонунчилигидан воз кечишга мажбурламоқда.
Шу билан бирга, прокурорнинг қўшимча қилишича, бошпана-шаҳарлар сиёсати ноқонуний муҳожирларга депортация қилинишдан хавотир олмай, ўзларига маълум бўлган жиноят ҳақида хабар қилишига ва шаҳарнинг хавфсизлигини таъминлашда туртки беради.
Оқ уй маъмурияти эса, муҳожирларнинг киришига тақиқнинг ҳаётга татбиқ этилишини «улкан муваффақият» деб баҳоламоқда.
Мавзуга оид
21:56 / 27.01.2026
ФИФА собиқ раҳбари Блаттер жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди
18:47 / 27.01.2026
АҚШ расман Париж иқлим келишувидан чиқди
15:53 / 27.01.2026
АҚШда қор бўрони 1 миллиондан ортиқ уйни электрсиз қолдирди
11:50 / 27.01.2026